Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистонда туғилган 3 нафар эгиз қизга исм қўйилди

Қорақалпоғистонда туғилган 3 нафар эгиз қизга исм қўйилди

Фото: «Kruz.uz»

Шу йилнинг 23 январь күни Нукус туманида 3 та эгизак қизлар дунёга келгани ҳақида хабар берилганди.

Кўпчилик эгизак қизларга қандай исм қўйилиши борасида турли хил фикрларга боришди. Кимлардир бу эгизакларга ҳам давлат раҳбари шарифига исм қўйилишини тахмин қилишди, деб хабар берди «Kruz.uz».

Эгизак қизларга Барчин, Гавҳар, Гумус (Кумуш) деб исм қўйилган. Бу ҳақда Нукус тумани Хотин-қизлар қўмитаси раиси Абатова Сарбиназ хабар берган.

«Эгизак қизларимга ота-онам исм қўйишди. Бошида Президентимиз шарафига исм қўймоқчи эдик. Аммо қизларга хос исм тополмадик», — деган эгизакларнинг отаси Мурат ака.

Энди Нейтбай ака ва Тиншгул опанинг 6 нафар невараси бор: Алпомиш (катта фарзанд), Айдана ва Гулдана (биринчи эгизаклар), Барчиной, Гавҳарой ва Гумусой (иккинчи эгизаклар). Барчаларини фамилияси бувалари исмига монанд Нейтбаев ва Нейтбаева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг