Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўштепа тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

Қўштепа тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

Фото: «Xabar.uz»

Халқ депутатлари Қўштепа тумани кенгашининг навбатдан ташқари 51-сессияси бўлиб ўтди. Унда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, меҳнат фахрийлари, туман фаоллари иштирок этишди.

Сессияда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев қатнашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кун тартибида асосий масала бўйича 2009 йилдан бери туманга раҳбарлик қилиб келаётган Жуманов Баҳромжон Азимович ўз аризасига кўра лавозмидан озод этилиб, унинг ўрнига айни пайтгача вилоят ҳокимининг иқтисодиёт тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибият мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган Новиков Илёс Валериевич тайинланди.

Б.Жумановнинг узоқ йиллик фаолияти тўғрисида вилоят ҳокими, депутатлар ҳамда туман фаоллари ижобий фикрлар билдириб ўтишди. Шу билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам тилга олиниб, бу борадаги ишларни тўғри йўлга қўйиш бўйича янги тайинланган раҳбар олдидаги муҳим вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг