Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Республикаси Оқтўба вилоятида содир бўлган фожиали ҳодисага доир расмий ахборот берилди

Қозоғистон Республикаси Оқтўба вилоятида содир бўлган фожиали ҳодисага доир расмий ахборот берилди

Қозоғистон Республикаси Оқтўба вилоятида содир бўлган фожиали ҳодисага доир расмий ахборот ЎзАда эълон қилинди.

2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Иргиз туманида автобусда ёнғин содир бўлиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлган ва 5 киши жабрланган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигида махсус Ҳукумат комиссияси ташкил этилди. Комиссия таркиби Ташқи ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа идоралар вакилларидан иборат.

Махсус Ҳукумат комиссиясига Қозоғистон вакиллари билан биргаликда ушбу фавқулодда ҳодисанинг сабабларини аниқлаш, мамлакатимиз фуқароларининг шахсини аниқлаш, ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни мамлакатимизга олиб келиш, уларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилган.

2018 йил 18 январь куни махсус Ҳукумат комиссияси аъзолари белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун махсус самолётда Тошкентдан Қозоғистоннинг Оқтўба шаҳрига жўнаб кетди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг