Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Хитойда этник қозоқларнинг ушланиши юзасидан изоҳ берди

Қозоғистон Хитойда этник қозоқларнинг ушланиши юзасидан изоҳ берди

Фото: central asian

Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Мухтор Тлеуберди парламентда қилган чиқишида хитойлик репатриантлар билан боғлиқ вазият юзасидан маълумот берди. Тарқатилган хабарларга кўра, улар Хитойда таъқибга олинмоқда экан.

Вазир ўринбосарининг айтишича, Қозоғистонда оралман мақомини олган этник қозоқлар Хитойга боришлари билан ҳибсга олинган, чунки улар ҳисобдан чиқмаган ва Хитойда ҳамон имтиёзлардан фойдаланиб келишмоқда экан. Вазир ўринбосарининг сўзларига қараганда, икки мамлакат расмийлари бу масалада музокара олиб бормоқда.

«Улар у ерда доимий рўйхатдан ўчмаганлари ва қўшимча ижтимоий нафақа олганлари учун ҳибсга олиндилар. Маҳаллий расмийлар буни тақиқлайди. Биз имтиёз бериш масаласига ҳар томонлама  ёндашишимиз зарур ва [Хитойдаги] мавжуд талабларни таъминлашимиз керак. Биз бу масалада Хитой ҳукумати билан музокора олиб бордик», — деди Мухтор Тлеуберди.

Хитойда этник қозоқлар таъқиб қилинаётгани ва ҳибсга олинаётгани ҳақидаги хабарлар 2017 йил апрелида пайдо бўлди. Хитойнинг Шинжон уйғур мухтор ўлкасида ҳибсга олинганлар орасида ўзларининг тарихий ватанларига қайтиб, Қозоғистон фуқаролигини олганлар ҳам бор.

Ўтган ойда Олмаотада бир гуруҳ оралманлар маъмуриятга мурожаат қилиб, Хитойда қўлга олинган қариндошларининг озод этилиши учун тинч намойиш ўтказишга рухсат беришларини сўрашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг