Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган автобус йўловчилари эвакуация қилинди

Қозоғистонда ўзбекистонликлар бўлган автобус йўловчилари эвакуация қилинди

Фото:«Казинформ»

Қозоғистоннинг Акмолинск вилоятидаги трассада Фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари ёрдам сўраб мурожаат қилган 53 нафар автобус йўловчисини эвакуация қилдилар. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.

Об-ҳавонинг ёмонлашуви сабаб 24 дан 25 декабрга ўтар кечаси, Акмолинск вилояти  фавқулодда вазиятлар департаментига «Петропавловск-Сариоғоч» йўналиши бўйича ҳаракатланувчи ва Бурабай тумани яқинида бўлган автобус йўловчилари уларни иситиш пунктига жойлаштириш илтимоси билан мурожаат қилдилар.

Автомобил салонида 53 киши бўлиб, уларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари. Улар Кенесари қишлоғи мактабига жойлаштирилган» деди Акмолинск вилояти ФВД мутахассиси Думан Далешов.

Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ, уларнинг барчаси ётоқ ва озиқ-овқат билан таъминланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг