Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда сотилган инсулиннинг «таги» аниқланди

Тошкентда сотилган инсулиннинг «таги» аниқланди

Иллюстратив сурат

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг фармация қўмитаси раиси Людмила Бюрабекованинг таъкидлашича, 2019 йилда ноқонуний йўллар билан Тошкентдаги дорихоналарга келиб қолган инсулинлар аслида Қозоғистон аҳолисига бепул ёрдам кўрсатиш мақсадида «СК-Фармация» корхонаси томонидан 2018 йилда сотиб олинган. Бу ҳақда «REGNUM» хабар берди.

Бюрабекованинг сўзларига қараганда, айни пайтда Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) дорининг қандай қилиб четга чиқиб кетганини ўрганмоқда. Қолаверса, Қозоғистон ССВ ҳам коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси билан ҳамкорликда текширув ўтказяпти.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 22 январь куни Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов инсулинни Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтиш каналларини текширишни сўраб МХҚ га мурожаат қилганини билдирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг