Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги фожиада қурбон бўлганлардан фақат 32 нафарининг шахси аниқланди

Қозоғистондаги фожиада қурбон бўлганлардан фақат 32 нафарининг шахси аниқланди

Фото: Қозоғистон ФВВ

Ўзбекистон Президенти топшириғи билан тузилган махсус ҳукумат комиссияси Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев бошчилигида Оқтўба вилоятига етиб борган эди. Уларга фожиада омон қолганлар ва марҳумларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш вазифаси топширилган эди.

Бугун, 19 январь куни Ўзбекистон делегацияси ёнғинда тирик қолган икки нафар ўзбекистонлик ётган вилоят интенсив терапия клиник шифохонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси иштирокида Оқтўба вилояти акимиятида Қозоғистон ИИВ, Инвестиция ва тараққиёт, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар соғлиғини сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар билан бирга ишчи йиғилиш ўтказилди.

Қозоғистон Ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Тургунбоевнинг маълум қилишича, қурбон бўлганлардан фақат 32 нафарининг шахси аниқланган. Ёнғин хавфсизлиги гуруҳи автобусда ёнғин келиб чиқиш сабабларини ўрганишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг