Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қурбон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келмоқда

Қурбон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келмоқда

Архив фото.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсий, жамоат ва дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.

Уларда давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ, умумий глобал хатарларни тез фурсатда енгиб ўтиш тилаклари изҳор этилган.

Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган: 

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев;

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков;

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон;

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани;

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған;

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Бош қўмондони ўринбосари шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний;

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

Яман Республикаси Президенти Абдураббу Мансур Ҳодий;

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос;

Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид;

Кавказ мусулмонлари идораси раиси Оллоҳшукур Пошшозода;

Ислом ҳамкорлиги ташкилоти бош котиби Юсуф ал Усаймин;

Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти Бандар Ҳажар;

Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти бош директори Салим ал Малик.

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг