Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди

Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди

Фото:«Xabar.uz»

Юртимиздаги жоме масжидларда 2019 йил 11 август якшанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент шаҳри масжидларида шу йил 11 август куни эрталаб соат 05:45 да Қурбон ҳайити намози ўқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди. 

Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса намоз вақтларидаги тафовутни инобатга олган ҳолда қуйидаги вақтларда масжидларда Қурбон ҳайити намози адо этилади.

1. Андижон вилояти 05:35
2. Бухоро вилояти 06:10
3. Жиззах вилояти 05:55
4. Навоий вилояти 06:05
5. Наманган вилояти 05:35
6. Самарқанд вилояти 06:00
7. Сирдарё вилояти 05:50
8. Сурхондарё вилояти 06:00
9. Тошкент вилояти 05:50
10. Тошкент шаҳри 05:45
11. Фарғона вилояти 05:35
12. Хоразм вилояти 06:20
13. Қашқадарё вилояти 06:05
14. Қорақолпоғистон Республикаси 06:25

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг