Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қуръон мусобақасининг мутлақ ғолиби аниқланди

Қуръон мусобақасининг мутлақ ғолиби аниқланди

Фото: «Azon.uz»

Аввал хабар берганимиздек, 21-26 апрель кунлари Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқининг маданият саройида «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг республика босқичи бўлиб ўтди.

Бугун, 24 апрель куни эркаклар ўртасида ўтказилган «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг тақдирлаш маросими ўтказилди. «Azon.uz» хабарига кўра, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабаси Нуриддинов Йўлдошбек қори Иброҳим ўғли «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг мутлaқ ғолиби, олий ўрин соҳиби бўлди.

Қайд этиш керак, олий ўрин соҳибига Президент совғаси — «Lacetti» машинаси топширилди.

Тақдирлаш маросими ниҳоясига етгач, Президент совғаси — «Lacetti» автомобили Йўлдошбек қорининг устозлари ва курсдошлари ҳамроҳлигида Тошкент Ислом институтига олиб келинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг