Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуръон мусобақасининг финал босқичи, пайғамбар(с.а.в.)ни ҳақоратлаган ҳинд, боксчиларимизнинг ғалабаси, Тошкентдаги пойгалар ва бошқа хабарлар

Қуръон мусобақасининг финал босқичи, пайғамбар(с.а.в.)ни ҳақоратлаган ҳинд, боксчиларимизнинг ғалабаси, Тошкентдаги пойгалар ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 15 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири билан учрашади

Шунингдек, ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказилади ва икки томонлама ҳамда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Жамият

Энди вазни сунъий оширилган товуқ гўштига чек қўйилади

«Ўзстандарт» агентлиги Паррандачилик саноати уюшмаси билан ҳамкорликда товуқлар, жўжалар, бройлер-жўжаларнинг нимталари ва уларнинг бўлаклари учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти (ЎзДСт 3308:2018)ни қабул қилди.

Республикамизнинг барча ҳудудларида Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари лавозими бўйича юридик коллежлари директорлари ҳисобланади.

Бир келиб кетинг, қишлоғимизга...

Ҳар гал бу дилга яқин қўшиқни тинглаганда қалбингизни олис болалик хотиралари, сўлим қишлоқлар соғинчи чулғаб олади, тароватли боғлар хаёли, кетмонига суянган самимий ва оддий меҳнаткаш инсонлар қиёфаси кўз ўнгингизда гавдаланади.

Қуръон мусобақасининг финал босқичи ўтадиган жой ва саналар аниқ бўлди

«Минор», «Шайх Зайниддин» ва «Ҳазрати Имом» масжидларига томоша учун мониторлар қўйилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги марказий масжидларга ўрнатиладиган катта экранлар орқали ҳам мусобақа жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин.

Оқ пакетчалар — уларнинг ичида нима бор?

Автомобиллардан ҳам намлик туфайли нохуш ҳид чиқиши мумкин. Буни йўқотиш учун бир нечта пакетча етарли эмас, дўконларда сотиладиган силикагелдан бир килочасини сотиб олишингиз керак, шунда машина салони ҳам қуруқ сақланади, ҳам димоқни ёрадиган ҳидлардан қутуласиз.

Наманганда ёш оилаларга уй ва автомашиналар берилди

Бунгача Мингбулоқ, Чортоқ, Янгиқўрғон, Тўрақўрғон, Уйчи ва Наманган туманаларида «Ёшлар уйи» фойдаланишга топширилган эди.

Ҳодиса

Тошкентда «BMW» йўл ўртасидаги бетон устунни ағдарди (фото)

Телеграмдаги «Drivers.uz» каналида Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг Юнусобод 19-мавзеси ҳудудида юз берган ЙТҲ суратлари эълон қилинди.

Тошкентда ярим кечаси пойга уюштирганлар ушланди

Тошкент шаҳри ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан катта тезликда ҳаракатланаётган, шунингдек, пойга уюштираётган транспорт воситаларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда яшаймизу, тўйиб олма емаймиз

– Нархи қанча? – сўрайман сотувчидан «беш юлдуз» деб ном олган олмани кўрсатиб. – Кичикроғи ўн тўрт минг, каттаси ўн саккиз минг, – дейди. Ҳа, қип-қизил, нави яхши олманинг нархи ўзига яраша деганча майда, кўм-кўк олмалар ёнига бораман. – Кўк олма неча пул? – Майдаси тўққиз минг, каттаси ўн уч...

Спорт

Чемпионлар лигасида «камбэк»лар ўнлиги

Европа чемпионлар лигаси «камбэк»лари ҳақида.

Финалга чиққан етти боксчимиздан олти нафари ғолиб бўлди

Кеча бокс бўйича Францияда бўлиб ўтган халқаро турнирда саккиз боксчимиздан етти нафари финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Технология

Сунъий интеллект Вашингтонни «портлатиш»га ёрдам берди (видео)

Олимлар ядровий портлаш йирик шаҳарларга қанчалик зарар етказишини аниқлаш мақсадида Вашингтон шаҳри моделини унинг фуқаролари билан биргаликда яратди.

Дунё

Эроннинг Ҳалаб яқинидаги ҳарбий базасида кучли портлаш содир бўлди

Ҳодиса гувоҳлари ҳодиса рўй берган вақтда осмонда Исроил ҳарбий ҳаво кучлари қирувчи самолётларини кўришган.

Сурия масаласи: ҳар ким ўзиникини маъқулламоқда

БМТ Хавфсизлик кенгаши Россиянинг таклифини рад этганидан кейин бир неча соат ўтиб, АҚШ, Франция ва Буюк Британия Сурия масаласи бўйича ўз резолюциясини баён қилишди.

Ҳиндистонлик киши Муҳаммад(с.а.в.)ни ҳақорат қилгани учун жавобгарликка тортилди

34 ёшли ҳиндистонлик карикатурани 2017 йилнинг сентябрида эълон қилган. Мазкур маълумотни эса полицияга унинг ҳамкасби етказган.

Тавсия қиламиз

Лола Ҳотамова: «27 йилдан кейин зангори экранга қайтдим»

«Ҳатто тушларимда ҳам микрофон ушлаб, камера қаршисида турганимни кўрардим, роса хумори тутарди. Мана, 27 йилдан кейин яна зангори экран орқали мухлислар билан учрашиш насиб этди. Лекин, очиғи, роса ҳаяжон босди, ҳатто овозим ҳам ўзгарди, бу ўзимга ҳам сезилди (кўзига ёш олади). Албатта, хурсандлигимнинг чек-чегараси йўқ. Айниқса, мени унутишмагани, ҳали ҳам...

Ўқитувчи дарди

Ўқитувчи — ижодкор, тадбиркор эмас. Уни текшир-текшир қилиб, қоғозбозликка кўмиб, ҳеч қачон натижага эришиб бўлмайди. Унинг ҳам оиласи, бола-чақаси бор, лекин кунда-кунора жарақ-жарақ даромад келтирадиган корхонаси йўқ.

Муносиб яшашнинг 10 қоидаси

Ҳаммага яшаш учун 24 соат берилади. Ҳаёт мана шу — бизга берилган лаҳзалар сарҳисоби. Тўғри, у қисқа. Аммо қадрига етиб, ўткинчи ҳаётнинг моҳиятини тушуниб оқилона яшалса, бу — бир марта ҳузурланиб яшаш учун етарли фурсат. Гарчи ҳаёт йиллар билан ўлчанса ҳам, биз умр деганда бахтли дақиқалар, гўзал хотираларни эслаймиз.

«Куёвчак» туркумидан. Ўн саккизинчи баҳорни кўрмаган қиз

Хайрлашдик. Негадир кўз ўнгимдан юзлари заъфарон, дарддан толиқиб қолган қизнинг маъюс чеҳраси намоён бўлди. Шу дамда қизгинанинг опаси турмушга чиқаётган куёвчакдан ҳам нафратландим.

«Мен билан суратга тушинг...»

Бошланди томоша! Ўйин-кулги, базми жамшид авжига чиқди. Ярим соат ичида ҳайҳотдай тўйхона ўртасида ҳатто юришга ҳам жой қолмади. Ўтирган меҳмонлар ҳисобли, катта-ю кичик даврада: тавба, бу дунёда ҳамма раққоса-ю, ҳамма ҳаваскор қўшиқчи(тўйга келганлардан айримларининг мусиқачилар ёнига ўтиб ўзларича жўровоз ҳам бўлганига не дейсиз?)га «айланди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг