Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қуйичирчиқда ипотека шартномасига амал қилмаслик бўйича шикоят кўпайди

Қуйичирчиқда ипотека шартномасига амал қилмаслик бўйича шикоят кўпайди

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Ибрат МФЙда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар номидан кўп қаватли арзон уй-жойлар учун ажратилган ипотека кредити бўйича тижорат банки томонидан шартнома шартларига амал қилинмаётганлиги юзасидан Марказий банкка мурожаат келиб тушган.

Мурожаатни жойига чиқиб ўрганиш мақсадида Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ҳамда тижорат банки масъуллари мурожаатчилар истиқомат қилаётган маҳаллага бориб, улар билан суҳбатлашишган.

Учрашув давомида фуқароларнинг кредит шартномаси шартлари юзасидан билдирилган фикр ва эътирозлари тингланган. Дастлабки ўрганишда фуқароларда кредит шартномаларининг нусхаси йўқлиги, кредитга фоиз ҳисоблаш тартибидан ҳамда кредит шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларидан тўлиқ хабардор эмасликлари маълум бўлган.

Уларга бу хусусида батафсил ҳуқуқий маслаҳатлар берилгани айтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг