Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуёш нуридан ҳимояловчи линза

Қуёш нуридан ҳимояловчи линза

Фото:«Sabah.com»

 

Қуёшнинг зарарли ултрабинафша нурларидан тўсувчи линза ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «Sabah» нашри хабар бермоқда.

Америка Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) шу вақтгача фақат қуёшга қарши кўзойнаклардан фойдаланишга рухсат берган эди. Эндиликда қорайтирилган линзалар ҳам сотувга чиқарилади.

Мутахассисларнинг айтишича, сунъий ёруғлик ва ултрабинафша нурлар кўзга салбий таъсир кўрсатади. Ёруғликка қараб ўзгариб турувчи линзалар эса ултрабинафша нурлардан асрайди. Линзалардан узоғи билан 14 кунгача фойдаланиш мумкин. Уларни тақиб ухлаб бўлмайди. Кўзида инфекция, қизариш бўлган беморларга линза тавсия этилмайди.

Мунтазам равишда линза таққан одамнинг кўзига кислород етиб бормаслиги оқибатида кўзнинг томирлари жиддий шикастланиши мумкин экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг