Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рафаэль Надаль Мальоркадаги қутқарув ишларида (фото)

Рафаэль Надаль Мальоркадаги қутқарув ишларида (фото)

Фото: «Instagram»

Ўтган ҳафтада, 10 октябрь кечаси рўй берган сув тошқини Мальоркага катта зарар етказди. Сан-Лоренсо-дес-Кардассардаги аксарият туманлар сув остида қолди, 10 киши ҳалок бўлди, қарийб 200 киши уйларини тарк этди.

Сайёрамизнинг энг кучли теннисчиларидан бири Рафаэль Надаль шу оролда туғилиб, вояга етган. У тиззасидан олган жароҳатини тиклаш билан банд эди.

Табиий офатдан сўнг эса... У ўзига қарашли теннис академиясининг машғулотлар мажмуасидан бошпана сифатида фойдаланиб туришни таклиф этди ва қўлига белкурак олиб кўчаларни лойқадан тозалаётган ишчиларга ёрдамга шошди. Чемпион қилаётган ишларини кўз-кўз қилишни ёқтирмайди, интернетда пайдо бўлган суратларни эса ўткинчилар олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг