Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Республика ишчи гуруҳига навоийлик тадбиркорлардан 100 га яқин мурожаат келиб тушди

Республика ишчи гуруҳига навоийлик тадбиркорлардан 100 га яқин мурожаат келиб тушди

Фото: Адлия вазирлиги, Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Республика ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 3 июнь кунии Зарафшон шаҳрида Навоий вилоятининг шимолий қисмидаги туманлар тадбиркорлик субъектлари билан (Зарафшон шаҳар, Учқудуқ ва Томди туманлари) ва Конимех туманида (Нурота, Навбаҳор, Конимех туманларининг тадбиркорлари)ларида учрашувлар ташкил этилди.

Адлия вазирлиги, Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, учрашувларда 700 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ва чет эл инвесторлари иштирок этиб, улардан 100 га яқин мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга ер участкаси, сув таъминоти ва кредит ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, бузилган иморатларга нисбатан компенсация тўловларини ундириш ҳамда божхона ва солиқ тўловлари билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давомида вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва тижорат банкларининг фаолиятига бевосита тааллуқли бўлган айрим муаммолари жойида ҳал этилди.

Шунингдек, жойида ҳал этиш имконияти бўлмаган муаммо ва камчиликларни туман (шаҳар) ва вилоят даражасида ҳал қилиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, Республика ишчи гуруҳининг жойларда ўтказилган учрашувлари давомида тадбиркорлик субъектлари ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олди.

Маълумот учун: эртага, яъни 4 июнь куни соат 09:00 да Навоий шаҳридаги Ёшлар маркази мажлислар залида Навоий шаҳар, Хатирчи, Қизилтепа, Кармана туманларида фаолият юритувчи тадбиркорлик суъектлари билан учрашув ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг