Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий гвардия илк бор «Ёш гвардиячилар» мусобақасини ўтказишни йўлга қўйди

Миллий гвардия илк бор «Ёш гвардиячилар» мусобақасини ўтказишни йўлга қўйди

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси интелектуал ҳамда жисмоний томонлама ривожланган  авлодни тарбиялаш мақсадида Республика «Ёш гвардиячилар» мусобақасини ўтказишни йўлга қўйди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига бириктирилган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган ўрта таълим мактабларининг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларида таҳсил олаётган чақириққача тайёргарлик ёшидаги ўқувчилар ўртасида «Ёш гвардиячилар» мусобақаси илк бор Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилди. Бу ҳақда МИиллий гвардия матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси туманларида жойлашган Миллий гвардия бўлинмаларига бириктирилган 4 та мактаб ўқувчилари ва Нукус шаҳрида жойлашган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўзаро беллашишди.

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Жамоалар 5 та шарт бўйича ўзларининг устозларидан олган билимларини ҳакамлар ҳайъати аъзолари олдида намойиш этишди. Гуруҳни таништириш, савол жавоб, 100 метрга югуриш, турникда тортилиш ва арқон тортиш каби шартларда ўқувчилар ким чаққон ва ким билимдон эканлигини кўрсатишди.

Мусобақа сўнгида ҳакамлар ҳайъати жамоаларнинг тўплаган балларини ўқиб эшиттирди. Унга кўра биринчи ўрин Нукус шаҳар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари қўлга киритиб, Миллий гвардия қўмондонлигининг 1-даражали диплом, рамзий кубок ва қимматбаҳо совғаларини қўлга киритишди. Иккинчи ва учинчи ўринни қўлга кирититган жамоаларга ҳам мос равишда диплом, рамзий кубок ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, қолган жамоалар ҳам рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирландилар.

Мусобақа сўнгида жамоалар Миллий гвардия музейи учун расмга тушишди. Галдаги «Ёш гвардиячилар» мусобақаси бошқа вилоятларда давом эттирилади ва йил якунида Республика босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг