Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рейтинг: Ўзбекистон — МДҲдаги энг бахтли мамлакат

Рейтинг: Ўзбекистон — МДҲдаги энг бахтли мамлакат

Иллюстратив сурат.

Фото: «Sputnik»

БМТнинг энг бахтли мамлакатлар рейтинги («The World Happiness Report») эълон қилинди. «Sputnik»нинг хабар беришича, Ўзбекистон мазкур рейтингда 44-ўринда қайд этилган. Ўтган йилги натижа 47-ўрин бўлганди.

2018 йилда Тожикистон 96-ўриндан 80-ўринга ва Қирғизистон 92-ўринга кўтарилган бўлса, Украина 132-ўриндан 138-ўринга, Арманистон 121-ўриндан 129-ўринга, Озарбайжон 85-ўриндан 87-ўринга, Белоруссия 67-ўриндан 73-ўринга, Молдавия 56-ўриндан 67-ўринга, Россия 49-ўриндан 59-ўринга тушиб кетди. Қозоғистон ўтган йилги 60-ўрнида қолди.

Сайёрамизнинг аҳолиси энг бахтли мамлакати сифатида Финляндия эътироф этилди. Юқори ўнликдан, шунингдек, Норвегия, Дания, Исландия, Швейцария, Нидерландия, Канада, Янги Зеландия, Швеция ва Австралия ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, «The World Happiness Report», яъни энг бахтли мамлакатлар рейтинги бўйича ҳисобот 2012 йилдан бери эълон қилиниб келади. Жорий йилги ҳисоботда 156 мамлакат баҳоланган бўлиб, унда кутилаётган узоқ умр кўриш даражаси, ижтимоий ҳимоя, коррупция ва бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг