Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рейтинг янгиланди. Халқ дардига қулоқ солаётган 3 ҳоким

Рейтинг янгиланди. Халқ дардига қулоқ солаётган 3 ҳоким

Фото: Facebook / «Халқ билан мулоқот / Диалог с народом»

«Facebook» ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот / Диалог с народам» гуруҳида 2018 йил январ ойида аҳоли томонидан тушган мурожаатлар билан ишлашда жонбозлик кўрсатган 3 нафар ҳоким номи аниқланди.

Эълон қилинган рейтингда Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов (4930 та мурожаатнинг 76 фоизини қаноатлантирган), Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев (6573 та мурожаатнинг 71 фоизини қаноатлантирган) ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев (5337 та мурожаатнинг 71 фоизини қаноатлантирган) номи кўрсатилган.

Мазкур рейтинг Президент виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг қаноатлантирилиши даражасига қараб тузилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилгача бўлган даврдаги рейтингга кўра Эркинжон Турдимов (Сурхондарё), Шуҳратбек Абдураҳмонов (Андижон), Ғуломжон Ибрагимов (Тошкент вилояти) кучли учликни забт этган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг