Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Роскомнадзор» энди «Facebook»ни ҳам блокламоқчи

«Роскомнадзор» энди «Facebook»ни ҳам блокламоқчи

Фото:«Reuters»

«Роскомнадзор» раҳбари Александр Жаров 2018 йил охиригача ижтимоий тармоқ Россия қонунчилигига мувофиқ иш кўрмаган тақдирда «Facebook» ҳам блокланишини эълон қилди. Бу ҳақда «Известия» нашрига таяниб, «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

«2018 йилнинг охиригача биз компания бўйича текширув ўтказамиз ва бу вақтгача бажарилиши шарт бўлган бир нечта бўлимлар бор: Россия ҳудудидаги россиялик фуқаролар маълумотлар базасини локаллаштириш, барча тақиқланган маълумотларни ўчириш... ва бошқа қонунларга риоя қилиш. Агар булардан ҳеч бири ёки бирортаси бажарилмаса ёхуд Россия ҳукумати ушбу ҳаракатларни амалга ошириш режасидан хабардор қилинмаса, блокировка масаласи кўтарилади», — дейди Александр Жаров.

«Facebook»нинг истиқболи хусусида берилган саволга сиёсатчи «башорат қилмаслик»ни таклиф қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг