Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиянинг айрим шаҳарларида чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтказиш муддати бир кун этиб белгиланди

Россиянинг айрим шаҳарларида чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтказиш муддати бир кун этиб белгиланди

Россия Федерацияси Президентининг «ФИФА 2018 – Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш даврида хавфсизликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» фармонига мувофиқ Россия Федерацияси субъэктларининг 2018 йил футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ ҳудудларида ҳамда улар атрофида кучайтирилган хавфсизлик чоралари қўлланилади ва ушбу ҳудудлар учун чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтказиш қоидаларига ўзгаришлар киритилади.

Фармонга мувофиқ, 2018 йилнинг 25 майидан 25 июлигача Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Казан, Калининград, Нижный Новгород, Ростов-на-Дону, Самара, Саранск ва Сочи шаҳарларида чет эл фуқароларини рўйхатга қўйиш муддати Россияга кириб келган кундан эътиборан 1 кун қилиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга ушбу ўзгаришларга алоҳида эътибор беришлари зарурлигини эслатди. Акс ҳолда яъни рўйхатдан ўтиш юқорида кўрсатилган муддат ичида амалга оширилмаса, бу ҳолат маъмурий қонун бузилиши деб баҳоланади ва кейинчалик Россия Федерацияси ҳудудига киришни тақиқлашга олиб келиши мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг