Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Петербургда теракт амалга оширмоқчи бўлган марказий осиёликни қўлга олди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Петербургда теракт амалга оширмоқчи бўлган марказий осиёликни қўлга олди

Фото: «РИА НОВОСТИ»

Бугун Россия Федерал хавфсизлик хизматининг ҳудудий бошқармаси ходимлари Санк-Петербург шаҳрида келиб чиқиши марказий осиёлик бўлган шахсни қўлга олди.

Маълум бўлишича, террорчиликда гумон қилинаётган шахс транспорт инфраструктураси объектлари ҳамда одамлар кўп тўпланадиган жойларга ҳужум қилмоқчи бўлган.

Россия ФХХ ушбу ҳолат бўйича тезкор-қидирув ва тергов ишларини давом эттирмоқда. Қўлга олинган кимсанинг шахси ошкор этилмаяпти.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Петербургда ИШИДнинг етти нафар тарафдорини қўлга олган эди. Улар бир нечта портлашларни, шу жумладан, «маданий ташкилотларнинг бири»да қўпорувчиликни ташкил этмоқчи бўлган. Яна бир ИШИД аъзоси эса Мосвка шаҳрида аниқланган, у янги йил байрами вақтида ҳужум уюштиришни режалаштирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг