Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия ҳарбийлари Ўзбекистонда ҳарбий машғулотларда қатнашди (фото)

Россия ҳарбийлари Ўзбекистонда ҳарбий машғулотларда қатнашди (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлик бўйича  ўқув-услубий йиғин бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Дала ўқув майдонида ташкил этилган ушбу машғулотларда Россия Федерациясининг ҳарбий мутахассислари ҳам иштирок этди. Ҳарбий хизматчилар касбий тайёргарликлар бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Йиғин давомида жанговар тайёргарлик машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишдаги янги усул ва услублар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. 

Бундан ташқари иштирокчилар эътиборига Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ҳарбий мутахассислари томонидан қурол-аслаҳа, ҳарбий анжом ва жанговар техникалардан фойдаланишда эришилган инновацион ютуқ ва рационализаторлик таклифлари намуналари, кундузги ва тунги шароитларда жанговар вазифаларни бажаришда қўлланадиган замонавий тактик услуб намуналари кўргазмали тарзда намойиш этилди. Мавзуларга оид қатор ўқув фильмлари кўрсатилди.

Қўшинларда жанговар тайёргарлик машғулотларини замонавий талабларга кўра ташкил этиш ва ўтказиш, бу борада эгалланган янги тактик услублар бўйича кўргазмали ўқув машғулотлари «Муборак» дала ўқув майдонида амалий тарзда кўрсатиб берилди. Мазкур ўқув машғулотларида турли намунадаги қурол-аслаҳаларни қўллаш, ҳарбий техникалар воситаларида ҳаракатланиш каби тактик меъёрлар амалга оширилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг