Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда кўчада қолган 6 нафар юртдошимизга ёрдам кўрсатилди

Россияда кўчада қолган 6 нафар юртдошимизга ёрдам кўрсатилди

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Россия Федерацияси Рубцовск шаҳрида пулсиз кўчада қолган фуқароларимиз Новосибирск шаҳрига олиб келиниб, вақтинча хостел ва иссиқ овқат билан таъминланди.

Ватандошларимизни қийин аҳволга тушиб қолиш сабабларига ойдинлик киритиш ва ёрдам бериш мақсадида мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари фуқаролар билан суҳбатлашди.

Вужудга келган муаммолар ечими, шу билан бирга фуқароларга амалий ёрдам бериш ишлари Бош консулхона назоратига олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг