Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда Наврўзни қандай кутиб олишмоқчи?

Россияда Наврўзни қандай кутиб олишмоқчи?

Фото: «Спутник»

Москвада Наврўз байрамини нишонлаш анъанага айланган. 25 март куни ҳам Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида «Дўппи» кўргазмасининг стенди ҳам ташкил этилади. Шунингдек, кўргазмада урф-одатлар, миллий таомлар намойиш этилади. Меҳмонлар бу ерда турли викториналарда иштирок этиб, Наврўзнинг энг асосий таоми сумалакни татиб кўришлари мумкин бўлади.

Қолаверса, Наврўз 15-18 март кунлари Эски Арбатда бўлиб ўтади. Ярмаркада Россия ва бошқа мамлакатлардан келган халқ амалий санъати усталари иштирок этади. Тадбир давомида санъат усталари, ҳаваскор ижодий гуруҳларнинг концертлари, шоир ва ёзувчилар, кинемотографлар билан учрашувлар, маҳорат дарслари, миллий либослар намойиши ҳам бўлиб ўтади.

Наврўз — умумхалқ байрами. Шу боис, Ўзбекистонда ҳам мазкур байрам доимгидек юқори кайфиятда, катта тантана билан ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг