Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда туғилиш кўрсаткичлари яна пасаймоқда

Россияда туғилиш кўрсаткичлари яна пасаймоқда

Фото: «Новости России»

Россия давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2017 йилда туғилиш кўрсаткичлари яна пасайган. Масалан, 2014 йилда 1 миллион 947 минг, 2015 йилда 1 миллион 944 минг, 2016 йилда эса 1 миллион 893 минг чақалоқ дунёга келган бўлса, бу кўрсаткич ўтган йили 1916 йилдагига нисбатан 10,9 фоиз камайиб, 1 миллион 690 мингтага тенг бўлган. Таҳлиллар табиий кўпайиш даражаси 2007 йилги ҳолатга қайтганини кўрсатади.

Мамлакатдаги демографик вазият ҳукуматни хавотирга солмоқда. Ноябрь ойида Владимир Путин демографик сиёсат қайта кўриб чиқилишини эълон қилди.

Бундан ташқари, биринчи фарзанд учун қўшимча равишда ўртача иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида нафақа тайинлашни кўзда тутувчи қонун қабул қилинди. 2018 йилдан икки ва ундан зиёд фарзандли оилаларга ипотека кредити бериладиган бўлди.

Лекин сўровларда россияликларнинг 54 фоизи ҳукумат аҳоли сонини ошириш учун етарлича ҳаракат қилмаётганини айтган, респондентларнинг 63 фоизи туғилишни кўпайтириш учун оилаларнинг моддий таъминотини яхшилаш, 27 фоиз киши эса аҳолининг турмуш тарзини ўзгартириш кераклигини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг