Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиядаги мигрантлар учун муҳим хабар эълон қилинди

Россиядаги мигрантлар учун муҳим хабар эълон қилинди

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги хорижий давлатлар фуқароларига коронавирус пандемияси туфайли берилган енгиллик муддати тугаётгани муносабати билан 2021 йил 30 сентябргача барча ҳужжатларни расмийлаштиришни тавсия қилди.

Россия Президентининг жорий йил 15 июндаги фармони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жорий йил 30 сентябрга қадар Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларига мурожаат қилиб, мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилган эди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур фармон билан Россияда миграция қонунчилигини бузган меҳнат мигрантларини мамлакат ҳудудидан мажбуран чиқариб юбориш пандемия даврида вақтинча бекор қилинган.

Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Россияда МДҲ давлатларининг 700 мингдан ортиқ ноқонуний фуқаролари бор. Жорий йил апрель ойида нолегал фуқаролар сони 1 млндан ортиқ эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг