Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ростов-Донда «Ош фестивали» бўлиб ўтди

Ростов-Донда «Ош фестивали» бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб 22 сентябрь куни Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида «Ош фестивали» бўлиб ўтди.

Фестивални Ўзбекистон Бош консулхонаси, Астрахань, Махачқалъа ва Ростов-Дондаги ўзбек диаспоралари ҳамкорликда ташкил этди.

Тадбир доирасида Ростов-Доннинг марказий боғида 20 килограммдан тўрт турдаги палов — Тошкент, Андижон, Хоразм ва байрам оши тайёрланди.

Барча қозонлар бир пайтда очилди, совуқ ҳаво ва ёмғирга қарамай, ошнинг ҳаммаси 1 соату 15 дақиқада тугади.

Фестиваль давомида боғда астраханлик ўзбеклар ижросида қўшиқлар янграб турди. Фестивалга шаҳар маъмурияти, маҳаллий диаспора вакиллари оилалари билан ташриф буюришди. Тадбир дўстона кайфиятда ўтиб, унда ўзбекона меҳмондўстлик алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон Бош консулхонаси энди бундай фестивални йилда икки бор — Наврўз ва Мустақиллик байрамларида ўтказишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг