Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саида Мирзиёева: «Блогерларга ҳам журналистлар каби ҳуқуқ бериш таклиф қилинмоқда»

Саида Мирзиёева: «Блогерларга ҳам журналистлар каби ҳуқуқ бериш таклиф қилинмоқда»

Фото:«Facebook»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева «Facebook»даги саҳифасида ОАВ ва блогерларини қўшимча қўллаб-қувватлаш юзасидан янгиликлар ҳақида ёзди. 

«Бугунги кунда биз томондан мамлакатимиз ОАВ ва блогерларини қўшимча қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ нормалар ишлаб чиқилмоқда.

Жумладан, қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда:

Журналистнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, унинг сўрови асосида ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этишда ифодаланган тарзда тўсқинлик қилиш, шунингдек, журналистга босим ўтказиш, унинг журналистлик фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик киритиш;

-Блогерларга журналистлар каби ҳуқуқлар бериш.

Шу муносабат билан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўймоқчимиз. Унда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар таклиф этилган» дейди Мирзиёева.

Шунингдек АОКА директори ўринбосари лойиҳа бўйича ҳар қандай таклиф ва мулоҳазаларни кутиши ва улар ҳужжат лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида ўрганиб чиқилиши ва инобатга олинишини маълум қилган.

Қонун лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг