Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Мен туғилганимда атиги 38 ёшда эдилар» – Саида Мирзиёева бувисини байрам билан табриклади

«Мен туғилганимда атиги 38 ёшда эдилар» – Саида Мирзиёева бувисини байрам билан табриклади

Фото: Саида Мирзиёева

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан биринчи устози, бувисини байрам билан табриклаб пост қолдирди.

«Менинг биринчи Устозим туғилишим биланоқ мени қўлларига олганлар. Бувижоним, рус тили ва адабиёти ўқитувчиси, илк неваралари, жажжи ўқувчилари, яъни мен туғилганимда атиги 38 ёшда эдилар. Уларнинг ёш, гўзал, шижоатга тўла қиёфалари, чексиз меҳр ила менга берган илк сабоқлари доим кўз олдимда.

Улар менга энг оддий ва энг муҳим нарсани — Инсон бўлишни ўргатадилар. Қалбимни шукроналикка тўлдириб, бахтиёр бўлишни ўргатадилар.

Бебаҳо сабоқларингиз учун миннатдорман, азиз Бувижоним. Ўзингиз каби меҳрибон бўлишни, илмга интилишни, оқ ва қорани ажратишни ўргатганингиз учун раҳмат. Сизни яхши кўраман!

Барча Устоз ва Мураббийларга байрам муборак бўлсин. Юртимиз равнақи учун бажараётган энг машаққатли ва муҳим меҳнатингиздан миннатдорман.

Янги авлоднинг порлоқ келажаги йўлида  қўлларингиз ҳам, қалбларингиз ҳам асло толмасин», деб ёзади Мирзиёева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг