Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Салом Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акцияси доирасида навбатдаги ёрдам манзилга етиб борди

“Салом Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акцияси доирасида навбатдаги ёрдам манзилга етиб борди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

5 май куни Адлия вазирлиги ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан Сардоба сув омборида юз берган офат натижасида жабр кўрганларга кўмаклашиш мақсадида эълон қилинган “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акцияси доирасида тўпланган навбатдаги гуманитар юклар Сирдарё вилоятига етказилди.

Мазкур хайриялар жорий йилнинг 3–5 май кунлари давомида Тошкент шаҳрида ташкил этилган қабул пунктига фаол фуқаролар, Ўзбекистон-Туркия ишбилармонлари уюшмаси (UTID), ООО “BEVERLee Business” компанияси, Шодиев фонди ва бир қанча саховатпеша тадбиркорлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, Қизил ярим ой жамияти томонидан тақдим этилди. Хусусан, мингдан зиёд одамга мўлжалланган болалар ва катталар кийимлари, сочиқлар, кўрпа-тўшак ва ёстиқлар, оёқ кийим, идиш-товоқ, гигиена воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар ўйинчоқлари олиб келинди. Шунингдек, акция доирасида махсус очилган ҳисоб рақамга 100 миллиондан ортиқ маблағ келиб тушди. Ушбу маблағлар талофат кўрган сардобаликларга ўзлари билан бевосита маслаҳатлашган ҳолда, уларнинг турмушини яхшилаш учун зарур маҳсулотларга йўналтирилади.

Бугун хайрия акциясига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшишга ошиққан саховатпеша юртдошларимиз, тадбиркорларимиз халқимизга хос одамгарчилик, бағрикенглик, ҳамжиҳатлилик каби фазилатларни яна бир бор намоён этди.

Барча хайриялар кўнгиллилар томонидан сараланиб, 10 дан зиёд юк машиналарига жойланди ҳамда Сардобадаги талофатдан жабр кўрган халқимизга етказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг