Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосарлари ўзгарди

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосарлари ўзгарди

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд вилоят ҳокимининг икки ўринбосари ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокими матбуот хизмати хабар қилди.

Жамшид Ўроқов Ражабович вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. У Паст Дарғом тумани ҳокимлигига ўтказилган Шунқор Фармонович Худойбердиев ўрнида иш бошлаган. Шунқор Худойбердиев 2016 йилнинг ноябридан буён вилоят ҳокими ўринбосари эди.

Шунингдек, Ойбек Эркинович Ходжаев вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. У бу лавозимда 2018 йил февралидан буён ишлаб келган Отабек Бурхонович Бобоев ўрнини эгаллаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг