Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда 125 нафар порахўр мансабдорга жиноят иши қўзғатилган

Самарқандда 125 нафар порахўр мансабдорга жиноят иши қўзғатилган

Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан 2018 йилнинг ўтган даврида коррупцион жиноятларни фош этиш борасида 93 та жиноят ишлари қўзғатилган. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар бермоқда.

— Таҳлилларга кўра, шундан 125 нафар мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал этилди, — деб айтган вилоят прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими алоҳида муҳим ишлари бўйича катта терговчиси Ж.Рашидов. — Жинояти фош этилган мансабдор шахсларнинг 3 нафари вилоят ва 122 нафари туман-шаҳар миқёсидаги идоралар, корхона ташкилот ва муассасаларда раҳбар лавозимларида фаолият кўрсатганлардир.

Терговчининг айтишича, уларнинг жиноятлари мамлакатимиз тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, иқтисодиётга жами 5 млрд. 817 млн. 967 минг сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг