Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда 52 хонадон эҳтиёжмандларга бепул берилди

Самарқандда 52 хонадон эҳтиёжмандларга бепул берилди

Фото: ЎзА

Самарқанд транспорт ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг фойдаланилмасдан бўш турган 3 қаватли биноси жорий йилда 2 миллиард 160 миллион сўм маблағ эвазига 52 та бир ва икки хонали уйларга мослаштирилиб, реконструкция қилинди. Барча хоналар мебель ва бошқа жиҳозлар билан таъминланди. Ушбу хонадонлар ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга бепул тарқатилди.

ЎзА хабарига кўра, бинонинг биринчи қаватида маънавият ва тиббиёт хоналари ҳамда ушбу уйда яшовчилар бандлигини таъминлаш мақсадида тикув цехи ташкил этилди.

Янги хонадонларни ўз эгаларига топшириш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев иштирок этди ва уй калитларини тантанали топширди. Шунингдек, уй эгаларига вилоят ва Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғалари берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг