Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда аёллар ўртасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди

Самарқандда аёллар ўртасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди

Фото: «Report.az»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 22 декабр куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ўз жонига қасд қилиш, айниқса, аёллар орасида бу ҳолат кўпаяётганини алоҳида таъкидлаган эди.

«Xabar.uz» колумнисти Фарҳод Норбўтаевнинг маълум қилишича, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд шаҳар кенгаши томонидан 2017 йилнинг 10 ойи давомида оилаларда ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги хусусида қайд этилган рақамлар таҳлил қилинган.

Аниқланишича, ушбу давр мобайнида Самарқанд шаҳри бўйича 1617 та жиноят содир этилган. Шаҳар маҳаллаларида Нурли йўл, Сиёбча, Кўксарой, Расадхона, Алишер Навоий, Боғи сарой, Боғи Темур, Нурли келажак, Мустақиллик, Ҳунармандлар, ал Бухорий, Даҳбедий маҳаллаларида энг кўп жиноятлар кузатилган.

Вояга етмаганлар ўрсасида содир этилаёган ўта оғир жиноятлар асосан коллеж ўқувчилари томонидан амалга оширилган.

Ўтган 10 ой мобайнида Самарқанд шаҳрида содир этилган турмуш доирасидаги жиноятларнинг 10 таси оилавий келишмовчилик сабаб содир бўлган, ички ишлар органлари томонидан 151 нафар енгил табиатли аёллар рўйхатга олинган бўлиб, бу 2016 йилга нисбатан 3 нафарга ортган. Профилактик ҳисобда турган, сурункали равишда спиртли ичимликларга ружу қўйган аёллар сони 74 та бўлиб, ўтган йилга нисбатан 15 нафарга камайган.

Самарқанд шаҳри маҳаллаларида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари 2017 йилнинг 9 ойи давомида 52 тани ташкил этиб, бу ўтган йилга нисбатан 13 тага ошган. Ачинарли жиҳати шундаки, хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари 2017 йил 9 ойи давомида 15 тани ташкил этиб, ушбу ҳолат 6 тага ошган.

2017 йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида шаҳар бўйича жами 2 та 15-16 ёшлилар ўртасида туғруқ қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг