Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда Ислом Каримов таваллуди муносабати билан эҳсон ошлари берилмоқда

Самарқандда Ислом Каримов таваллуди муносабати билан эҳсон ошлари берилмоқда

Фото: ЎзА

30 январь — Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан турли тадбирлар ўтказилиб, эҳсон ошлари берилмоқда.

Самарқанд шаҳридаги Регистон майдони яқинидаги Биринчи Президент ҳайкали ўрнатилган хиёбонда вилоят жамоатчилиги вакиллари, турли ҳудудлардан келган меҳмонлар томонидан ҳайкал пойига гуллар қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тадбирда вилоят жамоатчилиги билан бирга, юртимизнинг бошқа ҳудудларидан келган меҳмонлар ҳам иштирок этди ва Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Шунингдек, тадбирлар доирасида Самарқанд шаҳри жамоатчилиги ва меҳмонлар учун эҳсон оши тортилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида Самарқанд вилоят ҳокими Туробжон Жўраев вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида эҳсон ошлари берилишини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг