Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда трамвай йўловчиларига мавҳум суюқлик билан уюштирилган ҳужум «ўйин» бўлиб чиқди

Самарқандда трамвай йўловчиларига мавҳум суюқлик билан уюштирилган ҳужум «ўйин» бўлиб чиқди

Фото: «Дарё»

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда тиббий ниқоб кийган ўспирин йигит бекатда трамвайга югуриб кириб, йўловчиларнинг юзига номаълум суюқликни сепиб, қочиб кетгани видеоси тарқалганди. Ўша хабарларда юзларига ушбу суюқлик теккан йигитлар шу заҳоти ҳушини йўқотгани, қолган йўловчилар эса, ваҳимага тушиб, трамвайдан югуриб тушиб кетгани айтилади.

«Дарё»нинг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ҳолатга аниқлик киритилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида маълум бўлишича, 4 июль куни соат тахминан 19:40 атрофида Самарқанд шаҳрида Сартепо-Вокзал йўналишида қатнаб келувчи 1-трамвай Буюк ипак йўлининг «Чой фабрикаси» бекатида келганда Самарқанд шаҳридаги 33-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Д.Т. йўловчиларнинг юзига номаълум суюқликни сепган. Д.Т.нинг трамвай ичидаги шериклари олдиндан келишилган ҳолат бўйича, ўзларини ҳушидан кетган ҳолатга солган.

Суриштирув ишлари натижасида ушбу ҳолатни 33-мактабнинг 11-синф ўқувчиси А.I.,  42-мактабнинг 10-синф ўқувчиси А.I.,  42-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Т.Й., 33-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Д.Т., 43-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Р.М., 33-мактабнинг 7-синф ўқувчиси С.М., 43-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Д.Б.лар ўзаро олдиндан келишган ҳолда амалга оширганлиги аниқланган.

Суриштирув ишлари жараёнида маълум бўлишича, мазкур видеони С.М. ўзининг iPhone русумли мобил телефони орқали интернет тармоқларига тарқатиб, ижтимоий тармоқларда «пранк» (тармоқ ҳазили) қилмоқчи бўлганлиги аниқланган.

Ушбу вояга етмаган ёшларнинг қилмиши юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг