Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда ҳарбий полигон қуриш учун тендерда ёрдам бермоқчи бўлган фирибгар пора устида ушланди

Самарқандда ҳарбий полигон қуриш учун тендерда ёрдам бермоқчи бўлган фирибгар пора устида ушланди

Фото: «PolitRussia.com»

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари Ҳарбий прокуратура ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ҳарбий полигон қуриш учун тендерда ёрдам бераман, деб алдов йўли билан пул олган фирибгарни қўлга туширди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» сайтида хабар берилди.

«1974 йил Тошкент вилояти Пскент туманида туғилган, Олмалиқ шаҳрида яшаб келган «Композит арсенал строй» МЧЖ директори бўлган Ўткир Абдунаимов хусусий пудрат ташкилотларидан бирининг бош директоридан фирибгарлик йўли билан катта миқдорда хориж валютасини олишга уринган», дейди ҳуқуқ-тартибот идораси вакили.

У Самарқанд вилоятида умумий қиймати 42,5 миллиард сўмга тенг ҳарбий полигонни қуриш бўйича тендерда ютиб чиқишга гўёки ёрдам бераман деб 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Бу Абдунаимовнинг биринчи қинғир иши эмас. 2016 йил октябрь ойида у пудрат ташкилоти бош директори қариндошларидан бирини ҳам алдаган. Оқибатда ёлғонга чув тушган томон Сирдарё вилоятида трасса участкасини қуриш учун ўз ишчиларидан 50 миллион сўм қарз бўлиб қолган.

Қайд этилишича, фирибгар Тошкент шаҳрининг янги ТошМИ ҳудудида 20 минг АҚШ долларини аванс сифатида нақд шаклда олаётганида қўлга тушган.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211(пора бериш)-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг