Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги йирик ЙПХ постлари тугатилмоқда

Самарқанддаги йирик ЙПХ постлари тугатилмоқда

Самарқандда ЙПХ постлари бузилмоқда.

Фото: «Kun.uz»

Самарқанд вилояти, Оқдарё туман ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги «Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши» автомагистралининг 36-километрида жойлашган «Лойиш» мунтазам йўл-патрул маскани бартараф этилмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ сайти хабар берди.

Шунингдек, «Алмати – Тошкент – Термиз» йўналишидаги халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 автомобил йўлининг Самарқанд шаҳри ҳудудидан ўтувчи 1081-километрида жойлашган «Штаб» ЙПХ маскани ҳам тугатилмоқда.

Маҳаллий аҳамиятга молик «Самарқанд – Жума – Каттақўрғон» йўналишидаги 4Р-46 автомобил йўлининг Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтувчи 9-километрида жойлашган «Чархин» ЙПХ маскани ҳам олиб ташланадиган бўлди.

Ушбу мунтазам ЙПХ масканларининг фаолияти вилоятда тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилиб, уларнинг фаолияти тўхтатилди.

Эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабр куни Олий Мажлисга тақдим этган мурожаатномасида вилоятлар ўртасидаги постларнинг жойлашуви нафақат аҳолига, балки иқтисодиётга ҳам катта салбий таъсир кўрсатаётганини танқид қилган эди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳам мамлакат ҳудудидаги 133 постдан 66 тасини тугатиш тўғрисида хулосалар тайёрланганини маълум қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг