Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандликлар учун қулайлик: 3-туғруқ мажмуасига янги бино берилди

Самарқандликлар учун қулайлик: 3-туғруқ мажмуасига янги бино берилди

Фото: «Samarkand.uz»

Самарқанд шаҳридаги 3-туғруқ мажмуаси гинекология бўлими фаолиятини янги бинода давом эттирмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тиббий муассасанинг акушерлик ва гинекология бўлимлари шу пайтгача битта бинода жойлашган эди. Анча вақтдан буён фойдаланилмай келаётган бино 2017 йил инвестиция дастурига киритилиб, 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига капитал таъмирланди.

Қирқ беш ўринга мўлжалланган янги бўлимда ултратовуш текшируви, колпоскопия, ЭКГ, таҳлилхона, кичик операция хоналари ташкил қилинган. Бундан ташқари, қабул бўлими, кўрик ва муолажа хоналари зарур мебел ва тиббий жиҳозлар билан таъминланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг