Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Санъат ва маданият институти ўқитувчиси катта миқдорда пора билан қўлга тушди

Санъат ва маданият институти ўқитувчиси катта миқдорда пора билан қўлга тушди

Тошкентда ўқишга киритиб қўйиш ва ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти берган хабарга кўра, Департаментнинг Тошкент шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.И. фуқаро Ғ.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, ушбу институт катта ўқитувчиси Б.М. фуқаро З.И.дан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Ў. фуқаро И.нинг қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини Фарғона давлат университетига кўчириб беришни 1 500 АҚШ долларига келишиб, шундан 1 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, қолган 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг