Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Санатория йўланмасини ноқонуний олиб бермоқчи бўлган «уддабурон» ушланди

Санатория йўланмасини ноқонуний олиб бермоқчи бўлган «уддабурон» ушланди

2018 йил 27 февраль куни 1974 йилда туғилган, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди билан судланган, ҳеч қаерда ишламайдиган олмазорлик З.Х.ни яна эски «дарди» тутиб қолди.

У пойтахт кўчаларида ўзига «ўлжа» қидираркан, 1981 йилда туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган, Б.М. ва 1978 йилда туғилган, бирон касбнинг бошини тутмаган О.К.ни учратиб қолди. Уларни алдаб, «Мирзо Улуғбек туманидаги «Турон» санаториясидан даволаниш учун йўлланма олиб бераман» деб фирибгарлик йўли билан 1 та йўлланма учун 750000 сўм, жами 1500000 сўм пулини олиб кетган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-модда 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг