Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сардоба тошқини туфайли зарар етган экин майдонлари аниқланди

Сардоба тошқини туфайли зарар етган экин майдонлари аниқланди

Сардоба тошқини ортидан талофат кўрган экин майдонлари аниқланди. Дастлабки ҳисоб китоблар бўйича жами сув тошқинидан зарар кўрган Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманлари экинзорларининг умумий майдони 19 592 гектарни ташкил этиб, шундан 5 361 гектар Сардобага, 8 723 гектар Оқолтинга, 5 508 гектар Мирзаобод туманига тўғри келади.

Дастлабки натижаларга кўра 3 та туманда 127 гектар ҳосилли боғлар жумладан, Мирзаобод туманида 34 гектар, Оқолтин туманда 54 гектар ва Сардобада 39 гектар майдонлар талофат кўрган.

Хўш, Сирдарёнинг зарар кўрган 3 та туманида бу борада қандай ишлар бажарилди?

Ишчи гуруҳи томонидан Марказий тармоқда 3,8 км 3 та туманда 9,5 км хўжаликлараро каналлар тўлиқ тикланди.

Зарар кўрган майдонлар - ғалладан 3 958 гектари, пахтадан 7 623 гектари,бошқа экинлардан 3932 гектари бузилиб, 3 260 гектар чигит, 9 027 гектар дуккакли, 1 570 гектар сабзавот-полиз экинлари экилди.

1 656 га майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланди.

Бугунги кунда 4 111 гектар майдонга чигит, 134,5 гектар мош, 38 гектар полиз ва 31 гектар бошқа экинлар экилди. Жумладан Сардоба туманида 1624 гектар чигит, 11 гектар мош ва 8 гектар полиз, Оқолтин туманида 1 210 гектар чигит ва 94 гектар мош, Мирзаобод туманида 1 277 гектар чигит, 30 гектар полиз, 30 гектар мош ва 31 гектар бошқа эинлар экилди.

Қўшимча 4 253 гектар майдонга барча туманларда чигит экилди.

Талофат кўрган ғўза майдонларининг 2 054 гектар (21%), ғалла майдонларининг 2 026 гектарида бузилмасдан агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

Вилоятда 69 минг гектар (95%) майдонда ғўза қатор орасига биринчи ишлов берилди.

Бунинг учун 255 та юқори унумли тракторлар, 131 та ер текислагичлар, 168 та чизел, 104 та борана, 46 та чигит экиш сеялкалари - жами 433 та агрегатлар жалб этилди. Культиваторчи механизаторлар, 33 730 нафар ишчи пудратчилар дала ишларига жалб қилинди.

Талофат кўрган туманларда тижорат банклари томонидан берилган кредит ҳисобидан амалга оширилаётган 42 та лойиха қайтадан кўриб чиқилиб, кўрилган зарарни суғурта ҳисобидан қоплаб берилиши ҳисоб-китоб қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг