Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистони Қатарни ўзидан «узиб» қўймоқчи

Саудия Арабистони Қатарни ўзидан «узиб» қўймоқчи

Фото: «Associated Press»

«Саудия Арабистони инвестиция фонди Қатар чегараси бўйлаб канал қуришни режалаштирмоқда. Лойиҳа расман тасдиқлангач қурилиш ишлари бошланади», — дея хабар бермоқда «Lenta.ru».

Каналнинг узунлиги 60 километр бўлади. Канал Саудия Арабистони қирғоқлари узлуксизлигини таъминлаб, савдо ва туризмни ривожлантиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, минтақада нефт ва бошқа саноат объектлари, пляж ва курортлар, портлар қурилади.

Каналнинг кенглиги 200 метр, чуқурлиги 15-20 метрни ташкил этади. Лойиҳанинг бошланғич қиймати 2,8 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг