Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистонида аёллар ҳайдовчилик курсларида ўқишни бошлашди (видео)

Саудия Арабистонида аёллар ҳайдовчилик курсларида ўқишни бошлашди (видео)

Фото: «Moroccoworldnews.com»

Саудия Арабистонида аёлларга автомобил ҳайдашни ўргатадиган биринчи дарслар бўлиб ўтди. «Euronews» телеканалининг хабар беришича, дарслар Жиддадаги Иффат университети ҳудудида бўлиб ўтган.

Мамлакат узоқ йиллар давомида аёлларга автомобил бошқаришни тақиқлаб келган ягона давлат сифатида тарихга кирди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ушбу тақиқни бекор қилиш ҳақида буйруб берди. Энди шу йилнинг июнь ойидан бошлаб ушбу мамлакат аёллари автомобил бошқаришлари мумкин. 

Ҳозир мамлакатдаги минглаб аёллар автомактабларда ўқимоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг