Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайлов натижасидан норози венгерлар намойишга чиқди

Сайлов натижасидан норози венгерлар намойишга чиқди

Фото: www.interfax.ru

«Associated Press» агентлигига кўра, ўн минглаб кишилар Виктор Орбан Венгрия бош вазири лавозимига тўртинчи марта сайланишига қаршилигини билдириб, шанба куни Будапешт кўчаларига намойишга чиқишди.

Уларнинг айтишича, ҳукмрон коалиция эллик фоиздан камроқ овоз олганига қарамасдан парламентдаги 199 ўриннинг 134 тасини эгаллаган. Бундан ташқари, одамлар Орбаннинг иттифоқчиси — Венгрия бош прокурори Петер Полтнинг истеъфосини талаб қилишмоқда, уни коррупциячиларга ҳомийлик қилишда айблашаяпти.

Шунингдек, одамлар ҳукуматнинг маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таъсирини камайтиришни ҳам сўрашмоқда. Уларнинг фикрича, ҳукуматнинг таъсири билан ОАВ давлатнинг ташвиқот қуролига айланиб қолган.

Намойишчилар парламент биносига келиб, ўз шиорлари ва талабларини баён қилишган. Намойиш сўнгида эса Венгрия ва Европа иттифоқи мадҳияларини куйлашган.

Ташкилотчиларнинг айтишича, келаси дам олиш кунлари яна бир намойиш уюштирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг