Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайёрамиздаги энг ёши улуғ эркак номи маълум қилинди

Сайёрамиздаги энг ёши улуғ эркак номи маълум қилинди

Фото: «Flickr»

Япония фуқароси Масадзо Нонака 112 ёшида сайёрамизнинг энг ёши улуғ эркак кишиси деб эътироф этилди. Бу ҳақда Гиннесснинг рекордлар китоби расмий сайтига асосланиб, «РИА Новости» хабар қилди.

Ташкилот маълумотларига кўра, Гиннеснинг рекордлар китоби ташкилотининг Япониядаги филиали вице-президенти Эрик Огава отахонга махсус сертификатни топширган.

Маълум қилишларича, Нонака 1905 йилнинг 25 июнь куни таваллуд топган. У Ҳоккайдо оролидаги Асёро шаҳарчасида яшайди.

Шу ёшига қарамай, Нонака телевизор кўриш, газета ўқишни канда қилмайди.

Эслатма ўрнида: сайёрамиздаги энг кўп яшаган инсон сифатида 122 ёшли Жан Луиз Калман тан олинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг