Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сел келиши хавфи бор — бугунги об-ҳаво маълумоти

Сел келиши хавфи бор — бугунги об-ҳаво маълумоти

Фото: Xabar.uz

Бугун, 10 май куни кундуз куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ўзгариб туради.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқ бўлади.

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 26-28 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, сел келиши хавфи мавжуд. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқ бўлади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг