Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сел ва қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Сел ва қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Фото: «Xabar.uz»

24 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология марказининг хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-11, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Қор кўчиши хавфи бор. Сел келиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

23-28 февраль кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.

23-25 февраль кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг