Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сенат раиси жинсий тарбия ҳақидаги гапларига изоҳ берди

Сенат раиси жинсий тарбия ҳақидаги гапларига изоҳ берди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева таълим муассасаларида жинсий тарбия дарслари ўтилиши ҳақидаги таклифига изоҳ берди.

–  Ўзбекистонда ажримларнинг 15 фоизи бепуштлик оқибатида бўляпти. Бунда нафақат аёлларнинг, балки эркакларнинг ҳам бепуштлиги кузатилади... Мен жинсий тарбия ҳақида гапирганимда блогер ва журналистларимиз мутлақо нотўғри тушунишди. Жинсий тарбия зарурати ҳақида гапирганимга сабаб, қизларни гинекологга, ўғил болаларни урологга олиб бориб текширтириш, шамоллаш асоратларининг олдини олиш мумкин. Ёшлигидан соғлигига қарайдиган бўлсак, бепуштликнинг олдини олса бўлади, – дейди Сенат раиси.


Мавзу доирасида: «Гулнора Каримова», «жинсий тарбия»... Сенат раиси нима деган эди?  


Шунингдек, Сенат раиси Ўзбекистонда одам савдоси жиноятларида чақалоқ савдосининг улуши ортганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратган. Таъкидланишича, чақалоқ сотиб олувчи шахслар билан суҳбатлар ўтказилганда улар бу ишга фарзанди бўлмагани, оиласини сақлаб қолиш чораси сифатида қўл уриши ҳамда бола ўз ақлини таниб олмасдан, кичиклигида асраб олиши кераклиги ҳақидаги важни келтиришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг