Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сергелида пиёдалар йўлидаги девор шамолда ағанаб тушди

Сергелида пиёдалар йўлидаги девор шамолда ағанаб тушди

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги янги барпо этилган йўл бўйлаб қурилган деворнинг бир неча қисми пиёдалар йўлакчасига ағанаб тушган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видеолар тарқалган.

Сергели ҳокимлиги хабарига кўра, кучли шамол ва ноқулай об-ҳаво сабабли девор қулаган. Ҳокимлик мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ўтказган ва пудратчи деворни мустаҳкам ўрнатмаганини аниқлаган. Шунинг учун энди пудратчи ўз ҳисобидан деворни таъмирлаши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, кучли шамол Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида ҳам кўплаб талафотлар келтирган. Бухородаги халқаро фестиваль очилиши эса бир кунга кечиктирилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг